Мигрантлар юки нега Ўзбекистонга етиб бормаяпти? – BBC O’zbek

Share it with your friends Like

Thanks! Share it with your friends!

Close

Россиядан Ўзбекистондаги оилаларига юк юбораётган меҳнат муҳожирлари ўз совға-саломлари йўлда йўқ бўлаётганидан арз қилишмоқда.

Меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга пулдан ташқари, кийим-кечак, турли буюм ва хўжалик жиҳозларини ҳам жўнатиб туришади. Пул юборишда асосан банклар хизматларидан фойдаланилса, юк жўнатиш учун ҳайдовчиларнинг хусусий бизнеслари йўлга қўйилган.

Россия ва Ўзбекистон шаҳарлари йўналишларида қатновчи ҳайдовчилар маълум хизмат ҳақи эвазига муҳожирларнинг совға-саломларини уйларига етказиш билан шуғулланадилар.

Аммо, юклар ҳамма вақт ҳам ўз эгаларига етиб бормайди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараларида текширувлар пайтида машина юклари тинтиб кўрилади ва олиб ўтилиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар божхона хизмати томонидан мусодара этилади.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Comments

Mavluda Berdieva says:

Бировни нарсаси бировга буюрмайди бир жойидан тешиб чикади

Мубина Мухаммадхужа says:

Реклама номерларга берманглар факат таниш одамларга бериш керак ,егани билан буюрмайди ,Сизларга энди Худо беради .Энг яхшиси УЗБ СНБга арз килиш керак !

Write a comment

*

%d bloggers like this: